...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яшасин, саводсизлик! ЎзМУда сотилаётган дафтар муҳокамалар майдонида


11:26, 22.11.2016 Жамият
 15 219

Сурат Берунийники, яшаб ўтган йиллар Алишер Навоийники, лекин бундай шахсий маълумотлар эгаси ибн Сино эканлигига ишонтириш тарғиботи кимга керак?

Facebook ижтимоий тармоғи кун сайин оммалашиб бораётгани сир эмас. Айнан шу тармоқ орқали баъзан муҳим янгиликлар ёки бирор воқеа тафсилоти ҳақида ҳам билиш мумкин бўлади.
 
Яқинда “Бехато ёзайлик” гуруҳига бир сурат жойлаштирилди. Бу суратда мактаб ўқувчиларининг дафтар муқоваси тасвирланган.
 
Гуруҳ аъзоларидан бирининг хабар беришича, 12 варақли бундай дафтарлар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида сотилаётган экан. Дафтарнинг муқовасига туширилган сурат ва ундаги ёзувлар кишининг эътиборини тортади.  
 
Биргина дафтарда иккита хатоликка йўл қўйилгани кишини ҳайратлантиради. Биринчидан, муқовадаги сурат остига Абу Али ибн Сино деб ёзилган. Аслида эса суратда Абу Райҳон Беруний тасвирланган.
 
Иккинчидан, уларнинг наздида бўлган ибн Сино яшаб ўтган йиллар 1441-1501 деб берилган. Ваҳоланки, Абу Али ибн Сино 980-1037 йилларда яшаб ўтган. 1441-1501 йилларда эса улуғ шоир Алишер Навоий яшаган.
 
Хулоса қилиб айтганда, сурат Абу Райҳон Берунийники, дафтар муқовасида келтирилган исм – Абу Али ибн Сино. Яшаб ўтган йиллар эса на Берунийга ва на ибн Синога тегишли.
 
Бундай тушунмовчиликлар, яъни бу турдаги саводсизлик миллатимиз учун уят эмасми?! Мактаб, академик лицей ва касб ҳунар коллежи ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабаларига биргина дафтар орқали етказилаётган нотўғри маълумот келгусида қандай оқибатларга етаклашини ўйлаб кўришнинг ўзи кифоя, бизнингча.
 
Қачонлардир муқоваси кераксиз матоҳлар сурати, ўзбекчилигимизга тўғри келмайдиган тасвирлар билар тўлдирилган дафтарларни танқид қилиб, муқовасида аждодларимиз сурати тасвирланган дафтарни сотувга чиқариш кераклиги айтиларди. Бу мақсадга қисман эришдик. Бироқ аждодларимизнинг суратини танимасак, исмини нотўғри ёзсак, туғилган йилини бошқа мутафаккир билан адаштирсак... Бундан ортиқ саводсизлик бўлармикин?
 
Facebook’даги баъзи фойдаланувчилар буни тадбиркорларнинг пул топиш илинжидаги саводсизлиги, деб баҳолашган бўлса, яна баъзи кишилар бунга нашриётни айбламоқда. Бундай қўпол хатолар ялпи саводсизликка йўл очмаётганмикан? Мутасадди ташкилотлар бундай муаммоларни ўз вақтида бартараф этишларига умид қиламиз.
Дурдона Расулова

Теглар:Саводсизлик Абу Али ибн Сино Абу Райҳон Беруний Алишер Навоий Ўзбекистон миллий университети 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

farxat
14:11 22.11.2016

нашриётнинг айби. нашриётдаги компьютер дизайнерлари копировать,вставить этиб юборган ким у нима у иши йук киссаси тулса бўлди



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар