...
МЕНЮ
ONLINE TV

БАА-Ўзбекистон муҳим шартномалар имзолади


10:11, 22.11.2016 Жамият
 3 149

Ташқи ишлар вазирлигида Бирлашган Араб Амирликлари элчиси билан учрашув бўлиб ўтди.

Кеча, 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Бирлашган Араб Амирликларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Моҳаммед Ҳареб Алмеҳаирби билан учрашув бўлиб ўтди.
 
Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида давлатлараро шартномалар ратификация ёрлиқлари билан алмашиниш тўғрисида Баённома имзолаш маросими бўлиб ўтди. 
 
Баённома “Жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида”ги,  “Ушлаб бериш тўғрисида”ги,  “Маҳкумларни топшириш тўғрисида”ги шартномаларни ўз ичига олади.
 
Мазкур шартномалар ратификация ёрлиқлари билан алмашилган санадан 30 кун ўтиб,  2016 йил 21 декабрдан кучга киради. 
 

Теглар:Ўзбекистон-эркин иқтисодий зона Баённома ТИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар