Янги ташкил этилажак иқтисодий зоналарда ишлаб чиқариш соҳаларини кенгайтириш кўзда тутилган. Зоналарнинг фаолият муддати 30 йил деб белгиланди.
Янги эркин иқтисодий зоналарнинг қурилиши мамлакатимизда замонавий ишлаб чиқаришга кенг инвестиция жалб этиш имконини беради. 4 та вилоятнинг минерал хом-ашё ресурслари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб чиқаришга кенг йўл очилади.
Юқорида келтирилган эркин иқтисодий ҳудудларнинг фаолият қилиш муддати 30 йил қилиб белгиланади. Шу муддат ичида бу зонада махсус солиқ ва божхона имтиёзлари амал қилади.
Бу зоналарда қишлоқ хўжалиги ва мева-сабзавотларни қадоқлаш ва сақлаш, текстиль, гиламчилик, экологик тоза кимёвий маҳсулотлар, фармацевтика, озиқ-овқат, электротехника саноати, машина ва автомобиль қурилиши, қурилиш моллари ишлаб чиқариш соҳаларида янги ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мўлжалланган.
Айни вақтда мамлакатимизда 3 та эркин иқтисодий зона фаолият олиб бормоқда.