...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Наманган” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси ташкил этилди


13:53, 30.12.2018 Жамият
 1 903

Эркин иқтисодий зона таркибига кирувчи ҳудудлар ҳамда корхона устави тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Қарорга мувофиқ, “Наманган” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат унитар корхонаси ташкил этилди.
 
Шунингдек, эркин иқтисодий зона таркибига кирувчи ҳудудлар ҳамда корхона устави тасдиқланди.
 
Қарор билан тасдиқланган Уставга кўра, қуйидагилар дирекция фаолиятининг асосий йўналишларидан ҳисобланади:
 
  • “Наманган” ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш;
 
  • “ягона дарча” тамойили асосида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланиш учун зарур бўлган барча рухсатномалар беришни ташкил этиш;
 
  • белгиланган тартибда танлаб олинган инвесторлар томонидан мажбуриятларнинг зарур тарзда бажарилишини тизимли назорат қилиш.
 
Қарорга кўра, дирекциянинг Устав фондини шакллантиришга 1 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади.    

Теглар:Эркин иқтисодий зона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар