Зилзила Фукушима префектурасида кузатилди.
Япониянинг шимоли-шарқида 5.6 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат метеорологик хизмати маълум қилди.
Маълумотларга кўра, зилзила маркази Фукушима префектурасининг океанга туташган қирғоқлари бўлган. Ер қимирлаши Токиода ҳам сезилган. Цунами хавфи ҳақида маълумот берилмади.
Фукушимада 2011 йилнинг март ойида кучли зилзила натижасида цунами юзага келган бўлиб, жуда ёмон оқибатларга олиб келган эди.
14 апрель кунидан буён Японияда зилзила юз беришда давом этмоқда. Кумимото префектурасида 7.3 балли ер қимирлаши натижасида минглаб одамлар жароҳатланди, ўнлаб одамлар эса ҳалок бўлган эди.

Руслан Сулаймонов