Азиза Низомованинг интернетга жойлаштирган суратларини ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари тинимсиз танқид қилишмоқда.
Азиза Низомованинг интернетга жойлаштирган суратларини ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари тинимсиз танқид қилишмоқда. Кимдир уни очиқ либослардаги суратларни ижтимоий тармоқларга жуда кўп жойлаштираётганини ва бу одобдан эмаслигини ёзса, яна кимдир Азизани тарбиясизликда айбламоқда. Улар орасида хонандани қўллаб-қувватлаб, унинг аёллик жозибасини кўрсатишга ҳаққи бор эканини таъкидлаётганлар ҳам йўқ эмас.
Хонанда суратларга қолдирилган изоҳлар орасидаги ижобий фикр эгаларига миннатдорчилик билдириб, танқидий фикрларни ўчириб юборяпти.
Бундан бироз аввал хонандалар Тамила ва Лола Йўлдошева очиқ либослардаги суратларини деб “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан берилган лицензиясидан маҳрум этилган эди. Бу кун Азиза Низомованинг ҳам бошига тушмаса бўлгани.