...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актриса Сальма Ҳайек Дональд Трампни “боплади”


18:15, 20.04.2016 Олам
 5 474

Сальма Ҳайек мексикалик актриса бўлиб, 30 дан ортиқ фильмларда суратга тушган.

18 апрель,  душанба куни АҚШ президентлигига номзодлардан бири Дональд Трамп ўз нутқи давомида 2001 йил 11 сентябрь воқеаларини эсга олар экан, 9/11 қисқартмасини 7/11 билан алмаштириб юборган эди.
 
Албатта,  кўпчиликда савол пайдо бўлди: Қандай қилиб АҚШ президентлигига номзод шахс мамлакат тарихидаги энг мудхиш воқеа санасини адаштириб қўйиши мумкин?
 
Кўпгина америкаликлар бунга шунчаки қўл силтаган бўлишлари мумкин,  лекин актриса Сальма Ҳайек Трампнинг мазкур хатоси ҳақида биргина гап билан ажойиб жавоб берди.
 
Актриса ўзининг Twitter’даги саҳифасида қуйидагича изоҳ қолдирди: “Мен дислекция касалига учраган мексикаликман. Инглиз тили менга иккинчи тил ҳисобланади, лекин мен 9/11 билан 7/11 адаштириб қўймайман”.
Руслан Сулаймонов

Теглар:АҚШ Дональд Трамп Сальма Ҳайек 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!