Путин Ўзбекистоннинг ШҲТ раиси сифатида бажараётган ишларини қўллаб-қувватлашини айтди.
“Биз Ўзбекистон билан иттифоқчилик хусусиятига эга бўлган муносабатларни юқори даражада баҳолаймиз. Икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг кейинги ривожига жорий йилнинг апрель ойида Президент Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг расмий ташрифи шубҳасиз катта ҳисса қўшади”, дейди Путин.
Бундан ташқари, Владимир Путин Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раиси сифатида амалга ошираётган ишларини қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди.