Саудия Арабистонида иш билан банд аҳолининг 19 фоизини аёллар ташкил этади
Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, маълум бир фаолият турларига киритилган тақиқ, ҳукумат аёлларга бутунлай меҳнат фаолияти билан шуғулланишни ман этади дегани эмас.
“Вазирлик аёлларга ишлаш учун шундай шароитлар яратиб берадики, бу шароитлар аёл табиатига мос бўлиши ва аёллар ҳуқуқи ҳимоя қилиниши назарда тутилади”, дейди аш-Шаҳри.
Меҳнат вазирлиги вакилининг айтишича, вазирлик аёлларга уларнинг хавфсизлиги ва соғлигини асраш мақсадида 21 мутахассислик бўйича ишлашга рухсат бермайди.
Маълумот учун, Саудия Арабистонида аёллар иш билан банд аҳолининг 17 фоизини ташкил қилади.