Войцех Балчун украин тилини билмайди.
Украина Вазирлар маҳкамаси чоршанба куни ўтказилган мажлисда мамлакат темир йўллари (“Укрзализныци”)га раҳбар этиб Польшанинг LOT авиакомпанияси кузатув кенгаши раиси Войцех Балчунни тайинлади. Бу ҳақда “112.ua” хабар берди.
Аввалроқ, Украина Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги рақобат қўмитаси Балчунни “Укрзализници” раҳбарли лавозимига тайинлашни тавсия қилган эди, дейилади хабарда.
Ҳукумат мажлисида Балчуннинг номзоди бир овоздан тасдиқланди. Овоз берилишидан олдин Балчун унинг компания бошлиғи сифатидаги фаолияти хусусида берилган саволларга жавоб берди. У украин тилини билмаслиги сабабли, поляк тилида гапирди.
Айни дамда, Войцех Балчун “Chemia” рок гуруҳининг гитарачиси ва етакчиси ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, Украинада бир қатор раҳбарлик лавозимларига хорижлик шахсларни тайинлаш бундан олдин ҳам кузатилган эди. 2015 йил 30 май куни Грузиянинг собиқ Президенти Михаил Саакашвили Одесса вилояти давлат маъмурияти раиси этиб тайинланган эди.

Руслан Сулаймонов