...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япониянинг Honda компанияси ўлим ҳолатлари туфайли 668 000 та машинани қайтариб олмоқда


14:30, 08.09.2016 Технология
 2 272

Техник носозлик туфайли ушбу автомобилларга эгалик қилганлар орасида 14 киши вафот этган, 150дан ортиқ одам жабрланган.

Бугун, 8 сентябрь куни Японияда автомобиль ишлаб чиқариш бўйича иккинчи ўринда турадиган Honda компанияси ўзининг  668 минг дона Fit хэтчбеки, Civic ва Accord русумли автомобилларини қайтариб олиши ҳақида расман маълум қилди. Бу ҳақда “Regnum.ru” хабар бермоқда.
 
Дунё бўйлаб савдога чиқарилган ушбу машиналардаги олд ўриндиқда хавфсизлик ёстиқчаларининг ишлашидаги техник носозлик туфайли унга эгалик қилган шахслар орасида 14та ўлим, 150дан ортиқ шикастланиш ҳолатлари кузатилган.
 
Маълумотларга кўра, автомобилларга хавфсизлик ёстиқчалари Takata Corp компанияси томонидан ўрнатиб келинган.
 
Honda компанияси томонидан қайтариб олиниши ва таъмирлаб берилиши ваъда қилинаётган 2009-2011 йилларда ишлаб чиқарилган ушбу машиналарда аниқланган носозлик Takata Corp компаниясининг хатоси билан қайтарилаётган илк машиналар эмас. 2016 йилнинг май ойида ҳам Япония Транспорт вазирлиги айнан Takata Corp компанияси томонидан хавфсизлик ёстиқчалари ўрнатилган 7 миллион дона машинани қайтариб олганди. 
Умида Якубова

Теглар:Япония Honda 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!