
Ҳозир ўрмон ҳудудига туташ аҳоли яшаш пунктларида эвакуация ишлари олиб борилмоқда.
Мамлакатда ҳаво ҳароратининг 39, 3 даражага чиқиши натижасида 14 киши вафот этди. Селлар эса 222 киши ҳаётига зомин бўлди. Кучли ёмғирлар натижасида 30 киши бедарак йўқолган. 31 ўлкада 700 дан ортиқ тупроқ кўчиш ҳодисаси юз берди.
Мамлакатда кузатилган ушбу табиий офат натижасида Япония бош вазири Шинзо Абе Европа ва ўрта шарқ мамлакатларига ташрифини охиригача етказмайди. Зудлик билан мамлакатга қайтиб, тезкор чоралар кўришни бошлади.
Айтиш мумкинки, ноодатий об-ҳаво Скандинавий давлатлари, хусусан Швецияни ҳам четлаб ўтмаган. Сўнгги 24 соат ичида мамлакатдаги ўрмонларнинг 80 жойида ўз-ўзидан ёнғин келиб чиққан. Ҳозир ўрмон ҳудудига туташ аҳоли яшаш пунктларида эвакуация ишлари олиб борилмоқда.