...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент қарори билан табиий ўсимликларга масьул ташкилот белгиланди


12:26, 18.07.2018 Жамият
 2 550

Миллий гербарийнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш бўйича 2018-2020 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади.

Президент Шавкат Мирзиёев “Фанлар академияси Ботаника институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур қарорга кўра:
 
  • Ботаника институти Ўзбекистоннинг табиий ўсимликлар хилма-хиллигини ўрганиш соҳасидаги ягона давлат илмий муассасаси сифатида белгиланди.
 
  • Институтнинг ноёб илмий объекти “Марказий гербарий” миллий аҳамиятга эга гербарий деб тан олинди.
 
  • “Марказий гербарий”га Ўзбекистон миллий гербарийси” номи берилди.
 
Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Миллий гербарийнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш бўйича 2018-2020 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ботаника институти Фанлар академияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар