Президент қарорида Қизил китобни ким тайёрлаши ва нашр қилиши белгилаб берилган.
Мазкур қарорда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини тайёрлаш ва чоп этиш бўйича қилиниши керак бўлган ишлар белгилаб берилди.
Унга кўра, Фанлар академияси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг Фанлар академияси Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини тайёрлаш ва чоп этиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини тайёрлаш, чоп этиш ва юритиш тартибини тасдиқлаши кераклиги қайд этилди.