Жабрланганлар тўғрисида батафсил маълумотлар келтириб ўтилмади.
Шунингдек, Мияги префектурасида 7 баллик кўрсаткичдаги ер қимирлаши қайд этилган. Зилзила кузатилган ҳудудларда цунами хавфи кузатилмаган. Ҳозирда жабрланганлар тўғрисида батафсил маълумотлар келтириб ўтилмади.
Маълумот ўрнида, 2011 йил март ойида Япония шимоли-шарқий ҳудудида 9 магнитудали ер қимирлаши кузатилган бўлиб, натижада 14 метр баландликда цунами кузатилганди. “Фукусима-1” АЭСнинг 6 энергоблокидан 4 таси сув остида қолиб кетган.
Атом электро станциясининг реакторлар совутиш тизими ишдан чиққани сабаб 1, 3, 4-реакторларида водород портлаш ҳолати қайд этилган. Фалокатда 20 000 га яқин одам ҳалок бўлган, ундан ташқари яна бир нечта фуқаро бедарак йўқолганди.