...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Тошкент вилоятининг маъмурий маркази ҳақида фикр билдирди


17:49, 21.07.2017 Жамият
 4 244

Тошкент вилояти ҳокимлиги биносида Шавкат Мирзиёев раислигида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи Тошкент-Сирдарё автомобиль йўли бўйида янги турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари қурилиши мўлжалланган. Зангиота, Чиноз ва Янгийўл туманлари ҳудудидан ўтувчи йўл бўйида 1, 2, 3, 4 хонали уй-жойлар қурилиши ва жойлашуви лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Лойиҳаларда уй-жойларнинг жойлашув схемаси, кўриниши, дизайни ўз аксини топган.
 
“Шу кунгача Тошкент вилоятининг маъмурий маркази йўқ эди. Бугун бу ишга киришмасак эртага кеч бўлади. Тўйтепа шаҳрини вилоятнинг маркази сифатида қайта қуриш тадбирлари амалга оширилаётгани, бу борада хориждан архитекторлар таклиф қилинган”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Президент лойиҳа билан танишар экан, Тошкент-Тўйтепа йўли атрофида замонавий уй-жойлар қуриш, ижтимоий соҳа объектларини замон талаблари даражасида барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди.
 
Бугун Тўйтепа катта қурилиш майдонига айланган. Тошкент вилоятининг маъмурий марказига айланган шаҳарда кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Тўйтепа шаҳрининг бош режаси тақдимоти ҳам ўтказилди. Режа бўйича уй-жойлар, маъмурий бино ва иншоотлар қурилишида биноларнинг ташқи кўриниши ва дизайнига алоҳида эътибор қаратилган.
 
Тўйтепа шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти ҳокимлиги биносида Шавкат Мирзиёев раислигида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Тўйтепа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар