Япония Вазирлар Маҳкамаси мамлакат аҳолиси ўртасида содир бўлаётган ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини 30 фоизга қисқартиришни ўзида акс эттирган 10 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини қабул қилди.
Июль ойида Япония Вазирлар Маҳкамаси мамлакат аҳолиси ўртасида содир бўлаётган ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини 30 фоизга қисқартиришни ўзида акс эттирган 10 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини қабул қилди.
Бугунги кунда Япония катта еттилик мамлакатлари орасида аҳоли ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг содир этилиши бўйича олдинги ўринда туради.
Маълумотларга кўра 2016 йилда Японияда 22 минг нафар киши жонига қасд қилган бўлса, 2003 йилда бу рақам 34,4 минг нафарни ташкил этган. Ушбу рақамлар мамлакат ҳуқумати томонидан профилактика ишларининг самарали йўлга қўйилганлиги билан баҳоланиши мумкин.
Японияда ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини қисқартириш бўйича режалар ҳар беш йилда қайта кўриб чиқилиши белгиланган бўлиб, режаларнинг дастлабки намунаси 2007 йилда ишлаб чиқилган.