...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япония Шимолий Корея ракеталарини нишонга олади


19:12, 10.08.2017 Олам
 2 872

Япония “жамоа қонуний ҳимояси” ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда мамлакат ҳудуди хавфсизлигини таъминлашга киришди.

Шимолий Корея томонидан Япония ҳудудларига томон йўналтириладиган ракеталар Япония қуролли кучлари томонидан уриб туширилиши ҳақида хабар берилган.
 
Аввалроқ, КХДР раҳбари АҚШнинг Гуам оролидаги Андерсон ҳарбий базаси ҳудудига яқин ва ўрта узоқликка учириладиган ракеталар билан зарба бериши мумкинлигини айтиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Япония Мудофаа вазири Ицунори Онодэранинг фикрига кўра, Япония “коллектив қонуний ҳимояси” ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда мамлакат ҳудуди хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Aegis танкка қарши мудофаа тизимига эга бўлган қирувчи самолётлардан фойдаланишлари мумкин.
 
Маълумот учун, Япония давлати Иккинчи жаҳон уруши айбдори сифатида мағлубиятга учрагач, шартномаларга кўра мамлакатга қуролли кучлар ва доимий армияга эга бўлиш таъқиқланган эди. КХДР томонидан кўрсатилаётган босим туфайли мамлакат ўз мудофаа вазирлигини тузиш ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қобилиятига эга бўлиш талаби билан чиқмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Япония КХДР Шимолий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!