...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яман, Сомали, Нигерия ва Жанубий Суданда 20 миллион одам очликдан азият чекмоқда


18:48, 10.08.2017 Олам
 1 921

БМТ Бош котиби жаҳон хамжамиятидан инсонпарварлик ёрдамларини кутиб, мазкур мамлакатларда тинчлик ўрнатилишига умид боғлаётганини билдирмоқда.

Африка ва Арабистон ярим оролининг айрим мамлакатлари аҳолисига очлик хавфи таҳдид солаётгани ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши вакиллари хабар берди.
 
БМТ Хавфсизлик Кенгаши маълумотига қараганда, мамлакатлар ҳудудида содир бўлаётган қуролли тўқнашувлар оқибатида миллионлаб одамлар очлик билан курашмоқда.
 
Ушбу мамлакатлардаги томонлар ўртасида кечаётган қонли тўқнашувлар тинч аҳоли учун инсонпарварлик ёрдамларининг етказилишига ҳалақит бермоқда.
 
БМТ Бош котиби номлари санаб ўтилган тўрт мамлакатда тинчлик ўрнатилишига умид боғлаб, жаҳон хамжамиятини ушбу ҳудудларга инсонпарварлик ёрдамлари юборишга ундамоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Африка БМТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!