...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япония ўзининг биринчи стелс қирувчи самолётини синовдан ўтказди


19:06, 22.04.2016 Олам
 3 126

Стелс қирувчи самолётлари радардан яшириниш имкониятига эга.

Япония жума куни ўзининг биринчи стелс (кўринмас) қирувчи самолётини муваффақиятли синовдан ўтказди ва дунёнинг радардан қочиш технологияларига эга бўлган ҳарбий салоҳияти кучли давлатлар гуруҳига қўшилди. Бу ҳақда “Dailysabah” хабар берди.
 
Технология жиҳатдан жуда ривожланган Япония Иккинчи жаҳон урушидан кейин қуролли кучларга эга бўлиш юзасидан  конституцияга киритилган чекловларга қарамасдан, кучли мудофаа тизимига эга бўлди. Япония Хитойнинг ҳарбий салоҳияти кучайиб кетаётганлигига жавоб тариқасида стелс қирувчи самолётлари устида иш олиб бормоқда.
 
Япониянинг ўзида ишлаб чиқарилган Х-2 жанговор самолёти Нагоя шаҳридаги аэропортдан осмонга кўтарилди ва синов парвозини амалга оширди.
 
Маҳаллий телевидениеларда қирувчи самолётнинг осмон узра қизил ва оқ из қолдириб учаётгани намойиш этилди. Х-2 икки ҳарбий самолёт томонидан кузатиб борилди ва парвоз нартижалари қайд этиб турилди. Қирувчи самолёт 25 дақиқалик  парвоздан сўнг, Нагоянинг шимолидаги Гифу аэробазасига қўнди.
 
Маълумот ўрнида, Х-2 устида Mitsubishi Heavy Industries компанияси ва бошқа 200 та фирма иш олиб борди.  Қирувчи самолётнинг узунлиги 14.2 метр, эни 9.1 метрни ташкил этади. Мазкур лойиҳа АҚШнинг F-2 самолёти базасида ишлаб чиқарилган.  Япония 2009 йилда мазкур лойиҳа устида иш бошлади. Қирувчи самолётнинг яратилишига 332 миллион АҚШ доллари сарфланди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Япония Х-2 Стелс қирувчи самолёти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!