...
МЕНЮ
ONLINE TV

2016 йилги Олимпиада ўйинлари ўтадиган шаҳарда фалокат юз берди


14:55, 22.04.2016 Спорт
 4 288

Олимпиада ўйинлари олдидан қурилган йирик лойиҳалардан бири қулаб тушди.

Бразилиянинг Рио-де-Женейро шаҳрида  қурилиши энди тугаган велосипед кўтарма йўли денгизга қулаб тушди,  натижада икки киши ҳалок бўлди. Бу билан Олимпиада мусобақалари ўтказиладиган мезбон шаҳарга билдирилган ишончга путур етди,  дея “The Guardian” хабар бермоқда.
 
Tim Maia ciclovia’нинг 50 метрлик бўлаги асосий қисмдан ажралиб кетди. Tim Maia’нинг қурилишига 12.6 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланган эди ва у 2016 йилги Олимпиада ўйинлари учун йирик лойиҳалардан бири ҳисобланади.
 
Маҳаллий ОАВнинг ёзишича,  фалокат юз берган вақтда бир неча киши йўлак устида бўлган.  Олар орасидан икки киши денгизга ғарқ бўлди, қолганлари эса қутқариб қолинди.
 
“Бундай ҳодисаларни кечириб бўлмайди”, дейди маҳаллий ҳокимият вакили Педро Cарвалъо.
 
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Женейро шаҳрида Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада 206 та давлатдан спортчилар иштирок этишлари кўзда тутилган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Бразилия Рио-де-Женейро Олимпиада 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!