...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япония императори тахтдан воз кечмоқчи


16:27, 13.07.2016 Олам
 2 864

Акихито 1990 йилда Япония тахтига ўтирган ва дунё монархлари ичида император мақомига эга ягона инсондир.

Япония императори Акихито ҳали ҳаётлик чоғида ўз ўғли Нарухито фойдасига тахтдан воз кечиши мумкинлиги ҳақида NHK нашри хабар бермоқда.  Бу ҳақда нашр император саройидаги бир қатор манбаларга асосланиб маълумот тарқатди.
 
Маълумот ўрнида,  Акихито 1933 йилнинг 23 декабрида туғилган.  У император Хирохито (1901-1989) ва унинг рафиқаси Нагако (1903-2000)нинг тўнғич ўғлидир. Акихито инглизтилини жуда яхши билади, виоланчель чалади, тарих, биология ва ихтиологияга жуда қизиқади. У 1990 йилда тахтга ўтирган. Ҳозирги кунда дунё монархлари орасида Акихито император мақомига эга бўлган ягона инсон ҳисобланади. Унинг икки ўғли (Нарухито, Акисино) ва бир қизи (Саяко Курода) бор.
 
Сўннги йилларда унинг соғлиғи ёмонлашгани боис, давлат бошқарувида ўғли Нарухито фаол иштирок этмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Акихито Япония Нарухито 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!