...
МЕНЮ
ONLINE TV

Доғистондаги мудҳиш автоҳалокат сабаблари аниқланди


16:21, 13.07.2016 Олам
 3 949

Доғистон раҳбарияти 14 июлни республикада мотам куни деб эълон қилди.

Аввалроқ, Доғистонда йўловчи автобуси ва КамАЗ русумидаги юк ташувчи машина иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Фалокат оқибатида 9 киши ҳалок бўлди ва 26 киши жароҳатланди.
 
Маълумотларга қараганда, юк машинасида меъёридан ортиқ картошка ортилган. КамАЗ ҳайдовчиси тўқнашувдан олдин назорат ўтиш пунктида тўхтатилган ва машинадаги юк оғирлиги текшириб кўрилган. Натижада меъёридан ортиқ юк орттирилгани учун ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилган. Лекин ҳайдовчи ортиқча юкни юк машинасидан туширмай, Махачкала томон йўл олган.
 
Юк машинаси Таловка қишлоғи яқинида ҳаракатланаётган пайтда унинг тиркамаси узилиб кетган ва қарама-қарши йўлда келаётган автобусга бориб урилган. Дарбанддан Анапага қараб ҳаракатланаётган автобусда денгизда дам олишга отланган одамлар бўлган.
 
Доғистон раҳбарияти 14 июль санасини мотам куни деб эълон қилди.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Доғистон КамАЗ Таловка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!