“Роботлар олимпиадаси”ни ташкил қилиш орқали 2020 йилга келиб Япония бозори 20 млрд АҚШ долларигача ўсиши таҳмин қилинмоқда.
ТАСС ахборот агентлигининг маълумотига кўра, муҳокама жараёни жиддий ташкил этилган. Саволларнинг ечими билан иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги қошида ташкил этилган махсус комитет шуғулланмоқда. Комитет аъзолари қаторидан бизнес вакиллар, расмий аъзолар ҳамда мутахассислар ўрин олган. Уларнинг сўзларига қараганда, мусобақада технологиянинг амалий қўлланилиши уч йўналишда ташкил этилиши лозим: ишлаб чиқаришда фойдаланиш, мижозлар билан суҳбатлашиш ҳамда беморларга ғамхўрлик қилиш.
Йил давомида мусобақани драмага бой тарзда ўтказиш мақсадида мазкур йўналишларни аниқлаштириб олиш масаласига алоҳида эътибор қаратиш кўзда тутилган. Масалан, маҳсулотларни ўраш мусобақасини ташкил этиш ҳамда роботларнинг ёши катта инсонлар харидга чиққанларида қўмаклашиши бўйича таклифлар кўриб чиқилмоқда.
Япония ҳукумати роботларни ривожлантириш ва амалда қўллаш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бунинг ортидан мамлакат иқтисодиётининг истиқболи таҳмин қилиняпти. Ҳисоб-китобларга кўра, 2020 йилга келиб Япония бозори 4 бараваргача ўсиши ва 2,4 трлн йэн – 20 млрд АҚШ долларини ташкил этиши мумкин.