Янгийўл шаҳар, Олтинобод маҳалласида жойлашган спиртли ичимликлар дўкони олдида эшиклари очиқ ҳолатда қолдирилган автомобил номаълум шахс томонидан олиб қочилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни 1987 йилда туғилган, Янгийўл шаҳрида яшовчи С.А. содир этганлиги аниқланган. С.А. томонидан олиб қочилган «Кобальт» русумли, 01 194 ТТЕ давлат рақам белгили автомашина 2018 йил 06 январь куни Зангиота тумани, Эркин маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бошқариб кетаётган вақтда, Янгийўл шаҳар ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми(транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.С. ЖПКнинг 227-моддаси асосида ушланиб, жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судининг 2018 йил 8 январь кунидаги ажрими билан унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилган шахсларга суд томонидан беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши мумкин.