...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги технология супермаркетдаги навбатларга барҳам беради


11:35, 25.04.2017 Технология
 2 574

Айниқса, бу байрам кунлари жуда асқотади.

Супермаркетларда харидни амалга оширгач, касса олдида навбатга турмасдан, тўловларни тўлаб, тўғри керакли манзилга кетиш имкони яратилса, қанчалик кўп вақтимиз тежалган бўлар эди. Айниқса, бу байрам кунлари жуда асқотади.
 
Японияда “Reji Robo” технологияси ёрдамида ана шундай харидни йўлга қўйиш мўлжалланмоқда. Бунда махсус сканердан фойдаланиш назарда тутилган.
 
Қурилма аниқ ёрлиқларни сканер қилиш орқали аравадаги маҳсулотларнинг умумий нархини тезликда ва бехато ҳисоблаб беради. Касса ёнига келгангизда қурилмада кўрсатилган маблағни тўлаб чиқиб кетаверасиз.
 
“Nikkei Asian Review”нинг ёзишича, мазкур технология тез кунларда Япониядаги 4 та йирик савдо тармоғида пайдо бўлади. 2025 йилгача эса мамлакатдаги барча дўконларга жорий этилиши режалаштирилган.
Сумбула

Теглар:супермаркетда навбат Япония 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!