Мавлуда Асалхўжаева “Qalampir.uz” мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг саҳнага қайтганидан қувонганини айтди.
Асалхўжаеванинг куни кеча радиолар орқали “Сени кўрсам” номли янги қўшиғини мухлислар эътиборига ҳавола этган эди. Ҳафта бошида эса хонанда мазкур қўшиғига клип суратга олдирди.
Шоу-бизнесда ўз ўрни ва мавқеига эга бўлган Мавлуда Асалхўжаеванинг навбатдаги клипини Ҳасан ва Ҳусан Отабоевлар суратга олди.
Мавлуда Асалхўжаева “Qalampir.uz” мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг саҳнага қайтганидан қувонганини, бу кунларни бошқалар қатори узоқ кутганини яширмади.
“Юлдуз билан неча йиллик дугонамиз. Ўзбекистонда унга ўхшаган санъаткор йўқ. Уни мухлислар жуда соғинганди”, дейди Мавлуда Асалхўжаева.
Хонанданинг янги клипини тез кунда сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.