...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Samarqand Darvoza”даги чегирма сабаб Қоратошда катта тирбандлик


14:45, 09.12.2016 Жамият
 7 591

Хабар қилишларича, гипермаркет атрофида йўл-патрул хизмати ходимлари иш олиб бормоқда.

Айни дамда Тошкент шаҳрининг Қоратош кўчасида катта тирбандлик кузатилмоқда. Автомобиллар тирбандлиги Ўзбекистон банклар ассоциацияси жойлашган ҳудудгача етган.
 
Пойтахт Тошкентда жойлашган “Samarqand Darvoza” гипермаркети бугун, 9 декабрь куни 70 фоизли чегирмалар ҳақида маълумот тарқатган эди. “Samarqand Darvoza” гипермаркети атрофидаги йўлларда кузатилаётган тирбандликка айнан шу сабаб бўлгани айтилмоқда.
 
Хабар қилишларича, гипермаркет атрофида йўл-патрул хизмати ходимлари иш олиб бормоқда.
 
“Автомобиллар оқимини бошқаришнинг ўзи бўлмаяпти, гипермаркетнинг бир неча қаватли автомобиль тураргоҳида эса бош жойнинг ўзи йўқ”, дейди автотураргоҳ ходимларидан бири.
 
“Samarqand Darvoza” гипирмаркети чегирмалар куннинг охиригича давом этиб, тунги соат 1:00 да якунига етишини маълум қилган. Демак, йўлдаги тирбандлик ҳали узоқ вақт давом этади.
 

Теглар:Samarqand Darvoza Гипермаркет Тирбандлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар