...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги қарор. Ўзбекистон – Тожикистон чегарасидаги ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланади


14:42, 23.02.2018 Жамият
 3 341

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Жартепа аҳоли пункти ҳудудидаги чегара пости ташкил этилади.

Ўзбекистон – Тожикистон Давлат чегараси орқали айрим ўтказиш пунктларининг фаолиятини қайта тиклаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
 
Қарор билан Самарқанд вилоятидаги Жартепа, Жиззах вилоятидаги Кушкент, Учтурган, Сирдарё вилоятидаги Ховостобод, Тошкент вилоятидаги Бекобод, Наманган вилоятидаги Поп, Фарғона вилоятидаги Равот, Сурхондарё вилоятидаги Гулбаҳор автомобиль йўллари ўтказиш пунктлари ҳамда Амузанг темир йўл ўтказиш пунктининг муҳандислик-коммуникация ва йўлбўйи инфратузилмасини янада ривожлантириш назарда тутилмоқда.
 
Шунингдек, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Жартепа аҳоли пункти ҳудудидаги чегара пости ташкил этилади.
 
Бундан ташқари, ўтказиш пунктларига туташ автомобиль йўллари бўйида замонавий стандартларга мос йўлбўйи инфратузилмасини ташкил этиш тадбирларини ўтказиш, шунингдек, фуқаролар учун зарур ижтимоий-маиший шароитлар яратиш белгиланмоқда.
 
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга 2018 йил 1 мартгача Ўзбекистон ҳудуди доирасида Ғалаба – Хошадий темир йўл участкаси реконструкция қилинишини таъминлаш ва ўтказиш пунктида зарур хизмат-маиший шароитлар яратиш вазифаси топширилди.
Фирдавс БЕК

Теглар:қарор чегара 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар