Хоразм ва Фарғона вилоятларига янги прокурорлар тайинланди.
Ўзбекистон Республикасининг Фарғона ҳамда Хоразм вилоятлари прокурорлари тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг жорий йил 3 октябрдаги буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Садриддин Абдуллаевич Турдиев — Фарғона вилоят прокурори лавозимига, адлия катта маслаҳатчиси Акмалхўжа Юсупович Мавлонов эса Хоразм вилоят прокурори лавозимига тайинландилар.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига асосан прокурорлар 5 йил муддатга тайинланди ва улар бир вақтнинг ўзида вилоят прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланади.

Зоҳиршоҳ Жўраев