Ҳозирда деярли уч миллат вакиллари можаронинг тинч ечимини кутмоқда.
Сайланган президент Армен Саркисян бунгача Европа мамлакатларининг бир нечтасида Арманистон элчиси вазифасида ишлаган.
1996-1997 йилларда эса мамлакат Бош вазири бўлган.
Энди у мамлатни етти йил давомида президент сифатида бошқаради.
Мутахасислар Собиқ ССР таркибидан ажраб чиққан мамлакатлар ичида Арманистонда демократик тамойилларга амал қилиш чекланганини айтишади.
Чунки 2015 йилги қарорга кўра, мамлакат президентини сайлаш учун умумхалқ овози берилмайди. Президент Парлемент аъзоларининг тўртдан уч қисми овоз бериши натижасида сайланади.
2008 йилдан буён ўз вазифасини бажараётган амалдаги президент Серж Саргсян ўрнига жорий йил 9 апрелда Армен Саркисян расман президентлик вазифасига киришади.
Парламент аъзолари Тоғли Қорабоғ масаласида тажрибага эга бўлгани учун Серж Саргсяндан мамлакат Бош вазири бўлиб қолишини сўрашган. Аммо у буни рад этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Озарбайжон ва Арманистон даъво қиладиган Тоғли Қорабоғ масаласига халқаро ташкилотлар ҳам жиддий муаммо сифатида эътибор бераётгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот ўрнида, Озарбайжон тарихан ота ери сифатида ҳозирги Арманистон ҳудудидаги Тоғли Қорабоғ ўлкасига даъво қилади. Туркия эса Озарбайжоннинг бу даъвосини қўллаб-қувватлайди. Ўз навбатида Арманистон бунга ҳеч қачон рози бўлмаслигини билдирган.
Ўтган йиллар мобайнида ушбу уч мамлакат ўртасида қонли тўнашувлар рўй бериб, оддий аҳоли қурбонлар бериб, катта зарар кўрди.
Ҳозирда деярли уч миллат вакиллари, турклар, озарлар ва арманлар, можаронинг тинч ечимини кутмоқда.