...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги ўқув йилида 900 дан ортиқ ўзбекистонлик ўқитувчи ва магистрлар хорижда малака оширадилар


11:50, 03.08.2017 Жамият
 3 107

Ҳар бир таълим йўналиши муддатига кўра фарқланади. Уларнинг асосий қисми 2 йилликдир.

“Истеъдод” жамғармасининг ижрочи директори Абдунаби Пардаев янги ўқув йилида хорижнинг етакчи олий таълим муассасаларида ўқиш, малака ошириш учун 900 дан зиёд ўзбекистонликлар юборилиши ҳақида маълум қилди. Маълумотларга кўра, жамғарма очилган 2003-йилдан ҳозирга қадар 937 нафар ўқитувчи ва мутаҳассислар ўқиш учун хорижга жўнатилган.

Янги дастурга кўра, 2017-2018 ўқув йилида 600 дан ортиқ ўқитувчи малака ошириш учун хорижга кетади. 150 нафар илмий ходим тажриба алмашиш учун, 100 нафари магистратура таълими учун чет эл олий таълим юртларига юборилади.

Улар жаҳоннинг кўзга кўринган таълим масканларида турли йўналишлар: тиббиёт, муҳандислик, иқтисод, экология, қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда таълим оладилар.

Ҳар бир таълим йўналиши муддатига кўра фарқланади. Уларнинг асосий қисми 2 йилликдир.  
Дурдона Расулова

Теглар:истеъдод таълим Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар