...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна ўша ДАИШ! Бу сафар улар Мосулда 4000 кишини қатл қилишди


19:59, 22.02.2016 Олам
 4 699

Уларнинг навбатдаги қонхўрлиги ҳақида Ироқдаги йирик партиялардан бирининг етакчиси маълумот берди.

ДАИШ террорситик гуруҳининг разил ва манфур ишлари ҳақида сайтимиз орқали аввал ҳам маълумот берган эдик. Афсуски, ушбу гуруҳ билан дунёнинг кўплаб кучли давлатлари кураш олиб бораётганига қарамай, улар тинч аҳоли вакилларини қийноққа солиш ва қатл қилишда давом этмоқда.

Бугун, 22 февраль куни ДАИШ жангарилари Мосул шаҳридаги 4000 кишини шафқатсизларча қатл этди, деб ёзади “Ren.tv” нашри. Ушбу маълумотни Ироқ шаҳридаги “Ислоҳотлар бирлашмаси” йирик сиёсий партияси етакчиси Усама ан-Нажифи “Ал-Арабия” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Таъкидлаш ўринлики, Мосул Ироқдаги йирик икки шаҳарнинг биридир. Унда ярим миллиондан зиёд инсон истиқомат қилади. Бу шаҳар айни дамда ДАИШнинг Ироқдаги “пойтахти”га айланган. Шаҳарда ироқлик фуқаролар устидан чексиз зулм ва хунрезликлар амалга оширилмоқда. ДАИШ жангариларининг одамлар бошига солаётганларини тасаввур қилишнинг ўзи қўрқинчли.

“ДАИШ жангарилари Мосулда 4000 кишини жуда қаттиқ қийноққа солиб, отиб ўлдиришди. Ироқ фуқаролари ёрдамга барчани чақирмоқда. Улар жуда қийин аҳволда”, – дейди сиёсатчи Усама ан-Нажифи.
Умида Якубова

Теглар:ДАИШ Ироқ Мосул Қатл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Адхам
20:35 22.02.2016

Вой, расимдаги Вил Смитку ахир!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!