...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дэвид ва Виктория Бекхэмларнинг ажрашаётгани ҳақидаги гаплар бўҳтон...ми?


19:45, 22.02.2016 Спорт
 3 781

Ажралиш ҳақидаги гап-сўзларнинг ёлғон эканига яна бир ишора сифатида Дэвид рафиқаси Викториянинг Лос-Анжелесдаги янги мода кўргазмасига фарзандлари билан ташриф буюрди.

Хабарингиз бор, машҳур собиқ футболчи Дэвид Бекхэм ва дизайнер Виктория Бекхэм ўртасидаги муносабатларга путур етаётгани ва уларнинг ажрашишга қарор қилишгани борасида оммавий ахборот воситалари орқали тўхтовсиз хабарлар бериб борилмоқда. Фарзандлар, хусусан, уларнинг тўнғич ўғли Бруклин ҳамда қизчаси Харпер туфайли жуфтлик ўртасида чиққан келишмовчиликлар ажралишгача олиб бориши ҳам мумкинлигини инкор этиб бўлмайди. Шундай бўлса-да, ҳозирча улар кўп вақтларини биргаликда ўтказишмоқда. Хорижий ОАВларнинг маълумот беришича, суд уларга 6 ой давомида бошқа-бошқа мамлакатларда яшаш таклифини берган эди. Баъзи нашрларнинг маълумотларига кўра, улар ажрашиш билан боғлиқ гап-сўзларни ёлғон эканини айтишган.

Биз ҳам ушбу жуфтлик, умаман Бекхэмлар оиласининг тақдири қандай кечиши борасида доимий равишда воқеалар ривожини кузатмоқдамиз. Бир неча кун аввал ажралиш ҳақидаги гап-сўзларнинг ёлғон эканига яна бир ишора сифатида Дэвид рафиқаси Викториянинг Лос-Анжелесдаги янги мода кўргазмасига фарзандлари билан ташриф буюрди. Ушбу модалар кўргазмасида ҳам уларни журналистлар ўраб олишди ва ажрашиш ҳақидаги турли саволлар билан мурожаат қилишди.

22 февраль куни эса Бекхэмлар оиласи Лос-Анжелес аэропортида яна диққат марказига тушишда. Малибуга ўғиллари Крузнинг 11 ёшини нишонлаш учун учиб кетган оила аъзоларининг кўринишини жуда бахтли деб бўлмасада, улар ҳарқалай бирга!

Биз ушбу жуфтликнинг муҳаббати тарихи, машҳурликка эришгунгача бўлган йўлни биргаликда, тош ва сув кечиб босиб ўтганликлари ҳақида кўп эшитганмиз. Ўйлаймизки, ажралиш ҳақидаги гаплар, шунчаки ОАВнинг навбатдаги шов-шувли тахмини. Воқеалар ривожини кузатамиз.
Умида Якубова

Теглар:Дэвид Бекхэм Виктория Бекхэм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!