...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дэвид Бекхэм 41 ёшни қарши олди


11:45, 03.05.2016 Спорт
 3 370

Дэвидни турмуш ўртоғи ва тўнғич ўғли ижтимоий тармоқлар орқали табриклади.

Кеча, 2 май куни машҳур собиқ футболчи, дизайнер, раҳбар, ажойиб умр йўлдош Дэвид Бекхэм 41 ёшни қаршилади. Уни дунёнинг турли нуқталарида истиқомат қилувчи футбол мухлислари, ҳамкаблари, яқинлари ижтимоий тармоқлар орқали қутлашди. Шунингдек, рафиқаси Виктория ҳамда тўнғич ўғли Бруклин ҳам отасини ноодатий тарзда табриклади.
 
Виктория Instagram ижтимоий тармоғида шахсий саҳифасига Дэвиднинг совғалар қуршовида ўтирган суратини жойлаштирди. Ўғли Бруклин ҳам ижтимоий тармоқ орқали отаси билан тушган суратини омма эътиборига ҳавола этди ва сурат тагига “Мен шундай бахтлиманки, менинг отам ва ҳаётий қаҳрамоним бир қиёфага жо бўлган”, дея изоҳ қолдирди.
 


Бруклиннинг отаси ҳақида бундай ёзишига яна бошқа сабаблар ҳам. Бекхэмлар оиласида чиққан можароларда ОАВлар тўнғич ўғил Бруклинни ўсмирлик чоғидаги ўтиш даврида онаси Викторияга қараганда отаси Дэвид кўпроқ тушунаётгани ва уни ҳамиша қўллаб-қувватлаёттгани ҳақида айтган эди. 
Умида Якубова

Теглар:Дэвид Бекхэм Виктория Бекхэм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!