...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистоннинг Парвон вилоятидаги портлаш оқибатида 13 киши ҳалок бўлди


19:17, 22.02.2016 Олам
 2 347

Теракт қурбонлари орасида полиция ходимлари кўпчиликни ташкил этади.

Афғонистоннинг марказий қисмида жойлашган Парвон вилоятидаги портлаш оқибатида 13 киши ҳалок бўлди ва 17 нафар одам жароҳат олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Терак ҳудкуш томонидан амалга оширилган. Ўлганлар ва яраланганлар орасида полиция ходимлари кўпчиликни ташкил этади.

Бундан ташқари "Толибон" ҳаракати жангарилари Пули-Хумри шаҳрида жойлашган Бағлон вилоятининг губернатори ўринбосари идорасига ракеталар билан зарба берган. Ракеталардан бири бино томини бузиб юборган. Ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва тўрт киши жатроҳатланди. Губернатор ўринбосари эса жароҳат олмаган.

Сўнгги пайтларда Афғонистондаги вазият бир мунча ёмонлашди. Олдин мамлакат қишлоқ хўжалиги туманларининг асосий қисмига эгалик қилган “Толибон” радикал ҳаракати, энди катта шаҳарларга ҳужум уюштирмоқда. Афғонистон ҳудудида ДАИШнинг ҳам таъсири кучаймоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг январ ойида ҳам толиблар томонидан Бағлон вилоятида теракт амалга оширилиб, унинг оқибатида Ўзбекистондан келадиган электр линияси зарар кўрган эди. Натижада, пойтахт Қобул шаҳри электр таъминотисиз қолган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Афғонистон Толибон Парвон Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!