Ташкилот раҳбарияти пойтахтда доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин
Ушбу ташкилотга ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, ҳамда уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) улар лавозимда турадиган даврга мазкур орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра пойтахт ва пойтахт минтақасида доимий прописка қилинади.
Мазкур тоифадаги фуқаролар доимий пропискани расмийлаштириш чоғида тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномаси, шунингдек лавозимга тайинлаш тўғрисида буйруқдан кўчирмани тақдим этишлари шарт.
Фуқаро шу тартибда прописка қилинган бўлса, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган уй бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномалари, шунингдек уни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (унинг бир қисмидан) воз кечиш ва уни ўзгага беришнинг бошқа усуллари нотариал тасдиқланади ва давлат рўйхатидан ўтказилади, агарда:
- Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида 3 йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) бўлса;