...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Индонезиядаги мусобақани якунлади


11:17, 04.05.2018 Спорт
 2 845

Ўзбекистон ОТЖ сўнгги ўйинини Индонезия олимпия терма жамоасига қарши ўтказди.

Маълумки, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2018 йилнинг 27 апрелидан 3 майигача Индонезиянинг Чибинонг шаҳрида Индонезия футбол ассоциацияси ташкил этилганининг 88 йиллигига бағишланган “PSSI 2018 –кубоги”да иштирок этди.
 
3 май куни ушбу мусобақада Ўзбекистон ОТЖ сўнгги ўйинини Индонезия олимпия терма жамоасига қарши ўтказди. Ушбу баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якун топди.
 
Дуранг натижадан сўнг Ўзбекистон ОТЖ мусобақани 3 очко билан гуруҳни 2-ўринда якунлади. 2 ғалаба ва 1 дурангга эришган Баҳрайн жамоаси 7 очко билан мусобақа ғолибига айланди.
 
“PSSI-2018” халқаро мусобақаси.
Индонезия ОТЖ – Ўзбекистон ОТЖ 0:0.
 
Индонезия ОТЖ: Жуни Антара, Ади Нугрохо, Муҳаммад Харгианто, Понг Бабу, Фебри Харияди, Фажрин Сапутра, Зулфианди, Яма Праната,  Освалдо Артилес (Кван Адсит, 70), Андритани (Сетхо Рахарио, 7), Давид Маулана (Эван Димас, 81).
 
Ўзбекистон ОТЖ: Ҳожиакбар Алижонов, Шароф Мухитдинов, Нурилло Тўхтасинов (Аликулов Хусниддин, 73), Ислом Кенжабоев, Сухроб Нуруллоев (Санжар Қодирқулов, 57), Андрей Сидоров, Азизбек Амонов (Ўлмасалиев Авазбек, 85), Дониёржон Нарзуллаев, Илхомжон Алижонов, Хусниддин Ғофуров, Эргашев Умиджон.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон ОТЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!