...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия Ўзбекистонга нефть беришни тўхтатди


11:09, 04.05.2018 Олам
 11 247

Апрель ойига қадар Ўзбекистонга экспорт қилинган нефть 36 минг тоннани ташкил этган.

Жорий йилнинг 2-чораги учун Россия Ўзбекистонга нефть экспортини тўхтатади. Бу ҳақда Россия Ёқилғи энергетика комплекси Марказий диспечерлик бошқармаси маълумот берди.
 
Маълумотга кўра, жорий йилнинг даслабки чорагида Россия Ўзбекистонга қуйидаги ҳажмларда нефть экспортини амалга оширган:
 
  • январь ойида 24,9 минг тонна;
  • февраль ойида етказиб берилмаган;
  • март ойида 11,1 минг тонна.
 
Демак, Россия Ўзбекистонга 2018 йилнинг биринчи чорагида 36 минг тонна нефть етказиб берган.
 
Маълумот ўрнида, 2017 йилда жами 68,2 минг тонна нефть Россиядан Ўзбекистонга олиб келинган.
 
Жорий йилнинг 26 февралида эса Россиянинг “Транснефть” компанияси вице-президенти ўзбекистонлик ҳамкорлар билан янги музокаралар олиб бораётганини маълум қилган эди.
 
Таъкидлаш керакки, ўтган йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Президентининг Россияга ташрифи давомида 500 минг тонна нефть етказиб бериш бўйича икки томонлама шартнома имзоланган эди.
 
Ҳозирда Россиянинг “Росснефть”, “Лукойил” ва “Газпромнефть” компаниялари Ўзбекистонга нефть экспорт қилишни бошлаши тахмин қилинмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухородаги Қандим нефтни қайта ишлаш мажмуасидаги нутқида “Лукойил” компанияси билан нефть етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилганини маълум қилган эди.
Темур Назаров

Теглар:нефть 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!