...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда яна бир улуғ алломага аталган мажмуа барпо этилади


10:43, 04.05.2018 Жамият
 3 259

У Шарқ дунёсининг етук мутафаккирларидан бири саналади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кеча, 3 май куни Абу Али ибн Сино мероси мажмуасини барпо этиш тўғрисида фармойиш чиқарди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Фармойишига мувофиқ, Бухоро вилоятининг Пешку туманидаги Афшона қишлоғида халқ табобати маркази, экобоғ (қишки боғ), ҳовуз, миллий чойхона, табиий гиёҳлар, дориворлар, аллома ижоди ва табобатга оид адабиётлар савдо шохобчаси, кутубхона ҳамда замонавий меҳмонхонани ўз ичига олган Абу Али ибн Сино мероси мажмуаси барпо этилади.
 
Мазкур Мажмуа маҳаллий ва хорижий инвесторлар маблағларини жалб этилган ҳолда 2019 йилнинг август ойига қадар ишга туширилади.
 
Бухоро аэропорти ва темир йўл вокзалидан Афшона қишлоғига хавфсизликни таъминлаган ҳолда туристик автобус, микроавтобус ва такси хизматлари ташкил этилади.
 
Фармойишда шунингдек, Абу Али ибн Сино довруғини жаҳон миқёсида янада кенг тарғиб қилиш бўйича мунтазам равишда хорижий мамлакатлар, айниқса буюк олим ҳайкали ўрнатилган Франция, Австрия, Бельгия, Туркия, Эрон ва Тожикистон давлатлари делегацияларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш ҳам назарда тутилмоқда.
 
Маълумот ўрнида, Ибн Сино Шарқ Уйғониш даврининг энг етук мутафаккирларидан бири саналади. Унинг ижодий фаолияти давомида ёзган асарлари, айниқса, тиббиёт ва фалсафага оид қарашлари кейинги давр авлодлари учун дарслик вазифасини ўтамоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан улуғ ҳадисшунос Имом ал-Бухорий номи билан  Давлат мукофоти жорий қилинган эди.
Темур Назаров

Теглар:Бухорий Ибн Сино 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар