У Ислом оламида энг ҳурматли олимлардан ҳисобланади.
“Туркия халқи TRT телеканалида буюк ўзбек олими Имом Бухорийнинг ҳаёти ва Ислом цивилизацияси тараққиётига қўшган бебаҳо ҳиссаси ҳақидаги “Илоҳий йўл сари” фильмини томоша қилиш имкониятига эга бўлди. Картинанинг дубляжи устида иш олиб борган телеканал ижодкорларига миннатдорчилик билдирамиз”, дейди Президент Матбуот котиби Комил Алламжанов.
Фильмни шунингдек ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларида кўриш мумкин. Ҳозирда фильм хитой тилига таржима қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ислом оламидаги энг ишончли олти ҳадис тўпламининг бири “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” Имом Бухорий томомонидан жамланган.