67 миллион 500 минг сўмлик даромад қилинган.
Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига аввалги йилларда қиш пайтларида меҳмонлар келиши кескин камайиб кетиши туфайли мажмуа ходимларининг кўпчилигига таътил берилган. Лекин бу йил январь-февраль ойларида ҳам мажмуага келувчилар оқими камаймаган.
Бу ҳақда Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси раҳбари Д.Эрмаматов маълум қилган.
Жорий йилда Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини қарийб 72 минг киши зиёрат қилган. Улар орасида хорижликлар 300 нафарни ташкил этган.
Ушбу даврдаги пул тушуми 67 миллион 500 минг сўмга етиб, ўтган йилгидан 27 миллион 900 минг сўм кўп бўлган.
Ҳозирги пайтда Самарқанд шаҳридан мажмуагача бўлган йўл кенгайтирилиб, унинг атрофида зарур инфратузилма объектлари қурилмоқда. Мажмуа яқинида халқаро талабларга жавоб берадиган 30 га яқин меҳмонхона, умумий овқатланиш шохобчаси, автотураргоҳ ва бошқа хизмат кўрсатиш масканлари бунёд этилмоқда.
Мажмуа ёнида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилиши ҳам жадал суръатларда олиб борилмоқда. Марказда илмий-тадқиқотлар ўтказишга мўлжалланган ва ноёб тарихий китоблар, қўлёзмалар сақланадиган йирик кутубхона, ҳадисшунослик илми билан боғлиқ музей ташкил қилинади.

Фирдавс БЕК