...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда араб тилини ўргатиш ривожлантирилади


16:01, 28.02.2018 Жамият
 2 708

Араб тили билан боғлиқ материаллар устида ишлашда дунё миқёсидаги тажрибалардан фойдаланилади.

Жорий йилнинг 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қувайт Давлати Ҳукумати ўртасида олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим кучга кирди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар бермоқда.
 
Маълумот ўзрнида, ушбу ҳужжат ўтган йил 9 февралда Ал-Қувайт шаҳрида имзоланган эди.



Битим олий таълим ва фан соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат олий таълим муассасалари (ОТМ) ва тадқиқот марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
 
Ҳужжатга кўра, томонлар талабалар ва тадқиқотчилар алмашинувини амалга оширадилар ва улар учун ҳар йили тегишли стипендиялар ажратадилар, шунингдек, Ўзбекистон ва Қувайт ОТМлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашадилар.
 
Битим айни пайтда араб тилини ўқитиш ва ўрганиш, манбаларни тадқиқ қилиш ва шарқ қўлёзмаларини сақлаш ишларида ўзаро ҳамкорликка кўмаклашади.
 
Унинг асосида Қувайт ОТМларида араб тили ва адабиёти ўқитувчиларининг амалиёт ўташи орқали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва Ўзбекистон ОТМларида араб тили хоналари, кутубхоналарини замонавий техника воситалари ҳамда араб тилидаги адабиётлар билан жиҳозлашда ўзаро ҳамкорлик қилиш режалаштирилган.
Икром Раҳмон

Теглар:араб тили Ўзбекистон Қувайт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар