Коллеж ўқувчисини “Навоийазот” корхонасига ишга киритиб қўйишга ваъда берган.
Маълум бўлишича, Навоий Архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежи хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Р.Р. Санобар Тожиеванинг таниши Наврўз Ўроқовни “Навоийазот” корхонасига ишга киритиб қўйишга ваъда берган.
Лекин 2018 йилнинг 31 март куни соат 12:00 ларда Навоий шаҳридаги “Гул бозори” ёнида ишга киритиш “ҳақи” – 600 минг сўмни олаётган пайтда коллеж директори ўринбосари ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Р.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 6 октябрь куни Тошкент юридик коллежида содир бўлган фожиа ортидан таълим маскан директори Наталья Темированинг бошқа кирдикорлари ҳам фош бўлган эди.