...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна “қўшиб ёзиш”ми?! Халқ банки, Миллий банк ва “Агробанк”ка нисбатан жиноят иши очилди


19:18, 07.04.2018 Жамият
 15 135

Фарғонада бир нечта банклар фаолиятидаги камчиликлар аниқланиб, жиноят иши очилди.

Фарғона вилоятида “Оддий аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш” лойиҳаси доирасида минглаб фуқароларга ихчам иссиқхоналар ташкил қилиш, паррандачилик ва чорвачиликни йўлга қўйишлари учун имтиёзли кредит маблағлари ажратилган, деб ёзади “Адолат” газетаси.
 
Аммо Фарғона вилояти Бувайда туманида ўтказилган мониторинг жараёнида тижорат банклари томонидан 259 та иссиқхона қурилиши, 11 минг 806 бош парранда ва лимон кўчатлари сотиб олиниши учун ажратилган жами 2 миллиард 171 миллион сўмлик кредит маблағлари ўз эгаларига етиб бормагани аниқланган.
 
Натижада Фарғона вилоят прокуратураси томонидан ТИФ “Миллий банк”, АТ Халқ банки ва “Агробанк”нинг туман филиаллари ҳамда тумандаги агрофирмалар мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси, 2-қисми, “а” банди ва 167-моддаси, 3-қисми, “а” банди билан  жиноят ишлари қўзғатилган.
 
Прокуратура ушбу банкларнинг вилоят филиаллари ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Фарғона вилоят бош бошқармаси томонидан жойларда кредитларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан тўлақонли мониторинг олиб борилганида бу нохуш ҳолатлар келиб чиқмаслигига урғу берган.
Икром Раҳмон

Теглар:Миллий банк Агробанк Халқ банки 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар