Бир ярим йилдан бери давом этаётган Ямандаги фуқаролар уруши натижасида мамлакатдаги кўплаб шаҳарлар харобага айланди.
Макголдрикнинг сўзларига кўра, мазкур рақамлар Ямандаги тиббиёт муассасаларидан олинган маълумотларга асосланади. Лекин уруш туфайли қурбон бўлганлар сони бундан анча кўп бўлиши ҳам мумкин. Чунки мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида шифохоналар йўқ, ҳалок бўлганларнинг яқинлари ҳокимиятга хабар бермасдан қурбонларни дафн этишади.
Яман ҳукумати ва шиа оқимидаги ҳусийлар ўртасида 2014 йилнинг августида қарама-қаршилик бошланди. 2015 йилнинг январида ҳусийлар мамлакат пойтахти Санани ишғол қилишди. 2015 йилнинг мартида эса Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Яманга кирди ва бу урушнинг жадаллашувига сабаб бўлди.