Президентлар Барак Обама ва Владимир Путиннинг учрашуви ҳақида Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълумот берди.
“Россия ва АҚШ президентлари G20 саммити доирасида учрашиши аниқ. Лекин уларнинг алоҳида учрашуви ҳақида давлат раҳбарларининг ўзлари қарор қабул қиладилар”, дейди Песков.
G20 саммити 4-5 сентябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтади. Унда давлат раҳбарлари асосан “Инновацион, соғлом, изчил ва инклюзив жаҳон иқтисодиётини барпо этиш” мавзусини муҳокама қиладилар.
Маълумот учун, G20 (The Group of Twenty) дунёдаги энг ривожланган ва ривожланаётган иқтисодиётга эга давлатларнинг клуби ҳисобланади. Унда дунёнинг 20та энг йирик иқтисодиётга эга давлати иштирок этади. Мазкур клуб 1999 йилда ташкил этилган. 2008 йилдан буён G20 саммитлари давлат раҳбарлари даражасида ҳам ўтказилиб келинади. Қуйидаги ҳавола орқали клубга аъзо давлатларни кўришингиз мумкин.