
Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.
Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.
Маълумотларга қараганда, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Молдова ўртасидаги икки томонлама шаклдаги ва халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган.
Учрашувда икки давлатнинг турли соҳалардаги мулоқотини фаоллаштириш, жумладан буни қўшма тадбирлар ўтказиш, бизнес-доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш йўллари билан амалга ошириш маъқулланди, дейилади хабарда.
Суҳбат давомида халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ҳам фикр алмашилган.