...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент номидан Абдулазиз Камилов ТИВ ходимларига мукофотларни топширди


14:28, 30.08.2016 Жамият
 6 118

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ходимларига “Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил” кўкрак нишонлари топширилди.

Айни кунларда Ўзбекистондаги давлат ва жамоат ташкилотларида Президент Ислом Каримовнинг фармони билан илғор ходимларга “Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил” кўкрак нишонини топширишга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
 
Бугун, 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов вазирликнинг бир гуруҳ ходимларига “Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишонларини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Қисқа тақдирлаш маросимидан кейин мукофатланганлар ўз хизматларини юқори баҳоланганлиги учун давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдиришди ва тез кунда соғайиб кетишларини тилашди, дейилади хабарда. 

Теглар:Абдулазиз Камилов Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил Мукофот ТИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар