7-18 сентябрь кунлари Рио-де-Жанейрода XV Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтади.
Паралимпияда Ўзбекистон шарафини 32 нафар спортчи ҳимоя қилади. Улар спортнинг 5 та тури – дзюдо, енгил атлетика, сузиш, ўқ отиш ва пауэрлифтингда кураш олиб боради.
Аэропортда спортчиларни кузатиб қўйиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Мажит Каримов, Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти ва паралимпиячиларнинг қариндошлари ташриф буюрдилар.
Маълумот ўрнида, Рио Паралимпиясида жами 176 давлатдан 4500 спортчи 23та спорт турида кураш олиб боради. Мусобақанинг очилиш маросими 7 сентябрь куни Маракана стадионида бўлиб ўтади.